Тенгенинг реал алмашув курси юқори баҳоланган, Қозоғистон номинал курсни 30 фоизга пасайтиришига тўғри келади. Бу ҳақда Bank of America’нинг Merrill Lynch бўлими таҳлилчилари айтиб ўтди, деб ёзади «Ведомости».
Бунга Россия билан савдо шароитларининг ёмонлашувига олиб келган рубль девальвацияси ва нефть нархининг тушиб кетгани сабаб бўлган.
Банк ҳисоб-китобларига кўра, йил охирига келиб, Қозоғистон валютаси курси бир доллар учун 250 тенгега тушиб кетади (ҳозир 185,65 тенге). Ҳисоботда қайд этилишича, сиёсий беқарорликка йўл қўймаслик мақсадида ҳукумат девальвацияни 26 апрелга белгиланган президентлик сайловларидан кейингина ўтказиши мумкин.
Изоҳ (0)