Республикачи сенатор Рэнд Пол 2016 йил ноябрда бўлиб ўтадиган Қўшма Штатлар президентлик сайловида иштирок этишини расман маълум қилди. Бу ҳақда сиёсатчининг расмий сайтига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
2010 йилда АҚШ сенатига сайланган Рэнд Пол «Мамлакатимизни озодлик тамойилларига ва ваколати чекланган ҳукумат тартибига қайтариш учун президентлик сайловига ўз номзодимни қўяман», — дея хабар қолдирган.
Сайловларда қатнашиш истагини илгарироқ сенатор Тед Круз ҳам расман эълон қилган эди.
Изоҳ (0)