Яманда 26 март куни жанг бошланганидан буён камида 74 нафар ёш бола ўлдирилган, яна 44 нафари яраланган. Бу ҳақда БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ) расмий вакили Кристоф Буера Женевадаги брифингда айтиб ўтди, деб ёзади ТАСС.
Унинг таъкидлашича, ушбу рақамлар тўлиқ эмас, ва «сўнгги ҳафта ичида низо янада кучайгани туфайли, ҳалок бўлган болаларнинг ҳақиқий сони анча кўпроқ».
Эслатиб ўтамиз, 26 март, пайшанбага ўтар кечаси Саудия Арабистони шиа исёнчиларига қарши операция бошланганини эълон қилди, унда бошқа араб давлатлари ҳам қатнашмоқда.
Изоҳ (0)