Япониялик Наото Мацумура Фукусима-1 атом электр станциясида рўй берган ҳалокатдан сўнг барча каби ўша ҳудуддан кўчиб кетган бўлса-да, кейинроқ у ерда қолиб кетган жониворларни боқиш учун яна қайтиб келди, деб ёзади TravelAsk.
Дастлаб у фақат ўзига тегишли уй ҳайвонларини парваришламоқчи бўлди, бироқ ёрдамга муҳтож бўлган жониворлар анчагина эканлигини тушунди.
55 ёшли Муцумура нурланишнинг зарарли эканлигини билади, бироқ бу ҳақда хавотир билан ўйлашни истамайди. «Менга яна 30—40 йил ичида касалланмаслигимни айтишди. Барибир ўламан, лекин кимнингдир ҳаётини қутқара оламан», — деди у.
Ҳукумат Наотога бу ерда яшашни тақиқлади, бироқ бу уни тўхтатиб қола олмади. У 2011 йилдан буён ҳозиргача ҳам ташландиқ ҳайвонларни парваришлаш билан банд.
Изоҳ (0)