КХДР Япония ҳудудига қадар учиб бориш имконига эга мингга яқин баллистик ракетага эга. Бу ҳақда Вашингтондаги Жонс Хопкинс университети қошидаги Америка-Корея халқаро истиқболли тадқиқотлар институти томонидан чоп этилган маърузада айтиб ўтилган, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги.
Парвоз масофаси 1,2—1,5 минг км бўлган «Нодон» туркумидаги, ҳамда «Скад» туркумидаги учиш масофаси 300—600 км бўлган ракеталар шулар жумласидандир. Маърузада қайд этилишича, Шимолий Корея 2020 йилга бориб 100 га яқин ядровий каллакларга эга мамлакатга айланиши мумкин.
«Шимолий Кореянинг ҳозирги кундаги қуввати унинг ядровий арсеналини янада мустаҳкамлаш учун етарлидир. Бу ҳолат Шимолий Кореянинг 2020 йилга бориб қарийб 100 га яқин ядровий каллакларга эга бўла олишига ва бунинг натижасида воқеаларнинг нохуш ривожига олиб келади» — дея таъкидланди маърузада.
Изоҳ (0)