Бирлашган Араб Амирликларининг спортга ихтисослашган газеталарида 7 апрель куни БАА Про-лигасининг «Ал Васл» клубида тўп сурувчи Фабио Виргинио де Лима Ўзбекистон фуқароси эканлиги тўғрисидаги маълумот «Яшин хабар» (Breaking News) сифатида берилди.
БААда яшайдиган ўзбекистонликларнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг энг таниқли газеталаридан бўлган «Ал Иттиҳод» буни бош саҳифада асосий мақола сифатида чоп этган ва футболчининг паспорти суратини ҳам илова қилган. Суратда Фабио Виргинио де Лима номига Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспорти 2013 йил 2 февраль куни Тошкент шаҳар Ҳамза тумани (ҳозирги Яшнобод) ИИБ томонидан берилгани тўғрисидаги ёзув кўриниб туради.
Маълумот учун, БАА Про-лигасида иштирок этувчи «Ал Васл» клуби 2012 йилда мураббийликка аргентиналик Диего Марадонани олиб келгач машҳур бўлиб кетган эди. 1993 йилда туғилган Фабио Виргинио де Лима «Ал Васл» таркибига 2014 йил июлида Бразилиянинг «Васко да Гама» клубидан келиб қўшилган.
Изоҳ (0)