Мексиканинг «Тихуна» клубида ўйновчи венесуэлалик футболчи Хуан Аранго мусобақа пайтида рақибларидан бирини тишлаб олди, дея хабар бермоқда «Goal.com».
Ҳодиса Мексика чемпионати доирасида «Монтеррей»га қарши ўтказилган ўйин тугашига бир неча сония қолганида содир бўлди. Аранго рақиб жамоа ўйинчиси Хесус Савала билан ёнма-ён югураётиб, унинг чап елкасидан тишлаб олди.
Венесуэлалик футболчи узоқ вақтга дисквалификация қилиниши кутилмоқда. Мексикада воқеани 2014 йилги жаҳон чемпионатида уругвайлик Луис Суареснинг италиялик Жоржио Кьеллини тишлаб олгани билан боғлиқ вазиятга қиёслашмоқда.
2012 йилда Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси Арангони дунёдаги энг машҳур футболчи деб эълон қилган эди.
Изоҳ (0)