Хитойнинг оммабоп Xiaomi маркаси смартфонлари янги прошивкасида Владимир Путин қидируви ўрнатилди, дея хабар бермоқда «Mail.ru». Бундай созлама телефоннинг фақат рус тилидаги интерфейсида мавжуд, қолган тилларда хитойликлар президентлардан фойдаланмайди.
Қурилмадаги қўнғироқлар учун стандарт дастур Владимир Путинни «2» (кириллчада АБВГ) ёки «5» (МНОП) тугмасини босиш орқали топишни таклиф қилади. Ушбу имконият Хитой компаниясининг MIUI v6 операцион тизимида ишловчи барча гаджетларида мавжуд.
Изоҳ (0)