Греция терма жамоасининг уч футболчиси жиддий йўл-транспорт ҳодисасига йўлиқди, дея хабар бермоқда «Sports.ru».
Ҳалокат натижасида спортчиларни аэропортга олиб кетаётган ҳайдовчи нобуд бўлди, йўловчилар жиддий шикастланишлар олди.
Грециялик футболчилар Вангелис Морас, Панайотис Тахцидис ва Иоаннис Фетфацидис Венгрия билан 0:0 ҳисобида якунланган ўртоқлик учрашувидан сўнг аэропортга отланган эди.
Айни пайтда спортчилар касалхонада ётибди, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Изоҳ (0)