Россиянинг Курск шаҳрида Москвадан учиб келган «ЮТэйр» авиакомпанияси самолётини кучли шамол учиш-қўниш йўлаги четига чиқариб ташлади, дея хабар бермоқда Meduza.
Аэропортдаги режадан ташқари ҳолат 29 март куни 22:00 да (Тошкент вақти билан 00.00 да) юз берган.
Курск аэропорти директори Валерий Стоянов сўзларига кўра, йўловчилар муваффақиятли равишда эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ. Аэропорт вакили маълум қилишича, ҳодиса чоғида шамол тезлиги сониясига 13 метрга тенг бўлган. АТR 72 самолёти бортида 30 га яқин йўловчи бўлган.
Изоҳ (0)