Непалда қўриқхонадан қочиб чиққан каркидон 61 ёшли аёлни ўлдириб, яна олти кишига жароҳат етказди, дея хабар бермоқда Agence France-Presse маҳаллий полицияга таяниб.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакили сўзларига кўра, қўриқхонадан ҳодиса содир бўлган Хетауда шаҳригача бўлган масофа тахминан 20 километрга тенг.
Каркидонни шаҳардан автомобиллар ва дўмбиралар ёрдамида қувиб чиқармоқчи бўлишган. Баланд товуш ҳайвонни қўрқитишига умид қилишган, бироқ бундай бўлмаган. Каркидон бир тумандан иккинчисига югуриб-елиб, маҳаллий бозорлар ва ҳатто касалхонага кириб олиб, одамларни қўрқитган.
Айни пайтда ҳали ҳам шаҳар ичида бўлган жонивор тинчланди. Ҳукумат уни ўлдирмоқчи эмасликларини маълум қилди ва транквилизаторлар ёрдамида уни тинчлантириш учун мутахассисларни чақирди. Энди каркидонни қайтадан қўриқхонага ҳайдаб кириш учун қўлга ўргатилган филларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)