Австралияда G20 саммити ташкилотчилари тасодифан Россия президенти Владимир Путин ва дунёнинг бошқа етакчилари шахсий маълумотларини ошкор қилди, деб ёзади «Газета.ru» The Guardian’га таяниб.
АҚШ президенти Барак Обама, Германия канцлери Ангела Меркель, Буюк Британия бош вазир Дэвид Кэмерон, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг шахсий маълумотлари Австралия иммиграция ва чегаралар ҳимояси департаменти томонидан тасодифан фош қилинди.
Агентлик ходими эътиборсизлик орқасидан ноябрда Брисбендаги G20 саммитида иштирок этган дунё етакчиларининг паспорт рақамлари, виза тафсилотлари ҳақидаги маълумотларни футбол бўйича Осиё кубоги ташкилотчиларига жўнатиб юборган.
Департаментнинг виза хизматлари бўйича бўлинмаси директори айтишича, маълумотларнинг очиқ манбаларга тушиб қолган бўлиши эҳтимоли кам. Хатолик туфайли юборилган хатни қабул қилиб олувчи электрон мактубни ўчириб, ўчирилган файллар сақланадиган папкани ҳам тозалаган.
Газета ёзишича, сиёсатчиларнинг бу воқеа ҳақида хабардор қилинган-қилинмагани номаълум.
Изоҳ (0)