Португалияда ЖЧ-2015’га ҳозирлик кўраётган Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғиндан ўрин олган иккинчи ўйинда ғалабага эришди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Учрашувнинг бошидаёқ «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Темур Толипов томонидан киритилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди. 43-дақиқада эса Уругвай футболчиси Лемос қизил карточка олиб майдонни тарк этган. Терма жамоамиз илк ўйинда Португалияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)