Чеченистон Мексикага қурол етказиб бериш бўйича Россия Давлат думаси ва Федерация кенгашидан рухсат олмоқчи, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
«Чеченистон бу ишни қила олмайди, бироқ АҚШ Конгресси президентига ташаббус билан чиққанидек биз ҳам Россия Давлат думаси ва Федерация кенгаши орқали ташаббус билан чиқмоқчимиз. Россия Федерацияси субъекти сифатидаги бу ҳуқуқимизни ҳеч ким олиб қўйгани йўқ», − деди Чеченистон парламенти спикери Дукуваха Абдураҳмонов.
Қайд этилишича, Россия презденти Владимир Путиннинг мабуот котиби Дмитрий Песков Чеченистон Мексикага қурол етказиб бериши имконсиз эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)