Дунёдаги энг йирик онлайн-ритейлер Amazon.com «люкс» синфидаги кийим-кечак интернет-дўкони Net-a-Porter’ни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Forbes ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда, деб ёзади Meduza.
Дастлабки маълумотларга кўра, олди-сотди 2 миллиард еврога баҳоланиши ва у Amazon.com тарихида энг йирик харидга айланиши мумкин.
Аввалроқ Amazon.com люкс кийим-кечаклар онлайн савдоси секторига чиқиш нияти ҳақида кўп бора айтган эди.
Amazon.com ва Net-a-Porter расмий вакиллари олиб борилаётган музокаралар ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Изоҳ (0)