Адабиёт бўйича 2011 йилги Нобель мукофоти совриндори, Швециянинг ХХ асрдаги энг нуфузли шоири Тумас Транстремер 83 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
1990 йилда ёзувчи инсультни бошидан кечирган, шундан сўнг унда нутқ билан боғлиқ муаммолар юзага келган.
Транстремер шеър ва насрлардан иборат 12 та китоб муаллифидир. Мукофотларининг катта қисмини у Скандинавия давлатларида қўлга киритган.
Изоҳ (0)