2015 йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Дмитрий Мезенцев билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Дмитрий Мезенцев ШҲТнинг 29 мартга белгиланган Ўзбекистон Президенти сайловини Кузатувчилар миссиясига бошчилик қилмоқда.
Суҳбат давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)