Украина пойтахти Киевда 2016 йилда ўзбек шоири Алишер Навоийга бағишланган хиёбон яратиш режалаштирилмоқда, дея хабар берди «Сегодня.ua». Уни Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси жиҳозлайди. Айни пайтда Украинадаги 15 та элчихоналар билан пойтахт хиёбонларини уларнинг миллий услубларида безатиш ҳақида музокаралар олиб борилмоқда.
Киев шаҳар кенгаши таклифи билан Ўзбекистон томони Киевда Алишер Навоий номидаги бўлажак хиёбонни яратиш лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев Тошкентда Тарас Шевченкога бағишланган меъморий ёдгорлик борлиги, Киевда ҳам Навоийга атаб шунга ўхшаш ёдгорлик яратмоқчи эканликларини айтди. Алишер Навоий ҳайкали бронзадан ясалади, орқа планда эса унинг шеърларидан бири мозаика кўринишида туширилган панно бўлади.
Изоҳ (0)