30 мартдан 3 июнгача Тошкентнинг баъзи туманларида совуқ сувнинг вақтинчалик ўчирилиши ва водопровод тармоқларида босимнинг пасайиши мўлжалланган, дея хабар бермоқда «Газета.uz» «Тошкент оқшоми» газетасига таяниб.
Бу пойтахтнинг водопровод тармоқларидаги таъмирлаш-профилактика ишлари, шунингдек баҳор-ёз даврига тайёргарлик билан боғлиқ.
Совуқ сув пойтахтнинг Учтепа, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Миробод, Сергели, Юнусобод, Олмазор туманлари, шунингдек Тошкент вилояти Зангиота туманидаги баъзи маҳалла ва мавзеларда бўлмайди. Тўлиқ рўйхат «Газета.uz» хабарида келтирилган.
Сув ўчириладиган жойларга сув ташувчи машиналарни юбориш режалаштирилмоқда. Маълумот учун телефонлар: 256-10-95, 252-55-78, 252-60-08 ва 1054.
Изоҳ (0)