• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий сайлов комиссиясининг кенгайтирилган онлайн мажлиси бўлиб ўтди

    Марказий сайлов комиссиясининг кенгайтирилган онлайн мажлиси бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари раислари ва аъзолари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан кузатувчилар, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда.

    Фото: gazeta.uz / Шерзод Икромутдинов

    Фото: gazeta.uz / Шерзод Икромутдинов

    Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти мониторинги масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини амалга ошириш доирасидаги вазифалар кўриб чиқилди.

    Қайд этилганидек, сайлов қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини олиб боришда, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланишда тенг шароит таъминланмоқда. Жорий йилнинг 14 февралидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг турли масалалари бўйича ўз қарашлари акс этган сайловолди дастурлари қоидаларини сайловчиларга ва кенг жамоатчиликка етказишга йўналтирилган сайловолди ташвиқотини ўтказмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари барча сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда, оммавий ахборот воситаларида Марказий сайлов комиссияси томонидан қуръа ташлаш йўли билан белгиланган тартибда чиқиш қилмоқда: Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар оммавий ахборот воситаларидаги сайловолди ташвиқоти материалларининг тури, шакли, услуби ва мазмунини мустақил белгилайди.

    Ҳар бир номзод ва сиёсий партия томонидан марказий «Ўзбекистон» ва «Ёшлар» теле- ва радиотелеканалларида ажратилган 900 дақиқадан, ҳудудий теле- ва радиоканалларда ажратилган 180 дақиқадан эфир вақтидан самарали фойдаланмоқда. Шунингдек, «Халқ сўзи», «Народное слово» ва «Правда востока» газеталари ва ҳудудий газеталар саҳифаларида ҳам ташвиқот материаллари чоп этилмоқда. Уларда тегишинча ҳар бир номзодга 10 ва 5 саҳифадан нашр майдони ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар партияларнинг босма нашрлари саҳифаларида ҳам ўз сайловолди кампаниясини олиб бормоқда, Интернет нашрлар имкониятларидан фойдаланмоқда.

    Сайловолди ташвиқотида ташқи (кўча) реклама деб номланган воситалардан ҳам самарали фойдаланмоқда. Хусусан, бутун Ўзбекистон бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг 829 тадан баннери жойлаштирилган. Бундан ташқари, номзодларнинг электрон роликлари республикадаги электрон мониторларда ҳар куни тизимли равишда намойиш этилмоқда. Таъкидланганидек, сайловолди ташвиқотининг ўтган даврида сайлов қонунчилиги бузилиши ҳоллари қайд этилмади.

    Мажлисда Марказий сайлов комиссияси аъзолари сайлов куни — 29 март куни овоз беришга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларини кўриб чиқди. Бунда миллий сайлов қонунчилиги талабларига, очиқлик, ошкоралик ва адолатлилик тамойилларига риоя этиш зарурлиги қайд этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини амалга ошириш доирасида барча бўғиндаги сайлов комиссиялари томонидан фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган катта иш олиб борилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 9060 та сайлов участкаси, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида 44 та сайлов участкаси тузилди. Улар овоз беришни ўтказиш учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Ҳар бир сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ҳақида ахборот мавжуд. Участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчиларни овоз бериш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш бўйича ишлар олиб борилди. Ўзбекистон давлат ва нодавлат телеканалларида сайлов санаси ҳақида информацион теле- ва радио роликлар, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов куни овоз бериш тартиби, сайлов бюллетени, шунингдек, участка сайлов комиссияларининг сайлов кунги иши ҳақида кўрсатувлар ҳамда видеороликлар намойиш этилмоқда.

    Ҳозирги кунда сайлов куни ўз яшаш манзилида бўлиш имконияти бўлмаган сайловчилар учун муддатидан овоз бериш жараёни давом этмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини ёритишда Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилган 430 нафар, жойларда округ сайлов комиссиялари томонидан аккредитациядан ўтказилган 550 нафарга яқин Ўзбекистон ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. Уларни барча зарур ахборот материаллари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази, округ сайлов комиссиялари ҳузурида ҳам худди шундай матбуот марказлари фаолият юритмоқда. Уларда матбуот анжуманлари, брифинглар ва семинарлар ўтказилмоқда.

    Сайлов жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигини ошириш мақсадида республикада интернетга уланган ягона компьютер тармоғи яратилган бўлиб, у овоз бериш жараёнини онлайн режимида кузатиш ва мамлакатимиз ҳудудлари билан видеоадлоқа ўрнатишга ёрдам беради. Марказий сайлов комиссияси сайлов куни жамоатчиликни овоз беришнинг бориши ҳақида 29 март куни соат 13.00, 17.00 ва 22.00 да Республика матбуот марказида бўлиб ўтадиган брифинглар орқали хабардор қилади.

    Марказий сайлов комиссиясининг кенгайтирилган мажлисида округ сайлов комиссиялари аъзолари сайловни ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча амалий масалалар бўйича батафсил ахборот олди.

    27.03.2015, 18:50   Изоҳ (0)   3392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzmobile раҳбари этиб Шуҳрат Қодиров тайинланди

    27.03.2015, 18:03

    Киевда Алишер Навоийга бағишланган хиёбон қурилади

    27.03.2015, 13:24

    Ўзбекистон ва ФАО бир қатор битимлар имзолади

    27.03.2015, 12:51

    Тошкентдаги кўп қаватли уйлар подъездлари кириш йўлагига машиналарни тўхтатиб қўйиш танқид қилинди

    27.03.2015, 11:26

    Нидерландия компанияси Қашқадарёда тўқимачилик мажмуасини қуришга киришди

    26.03.2015, 23:27

    Тошкентда совуқ сув ўчирилиши мўлжалланмоқда

    25.03.2015, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Сурияга қарши санкцияларни расман бекор қилди

    Дунё | 1 июл, 10:14

    Лукашенко аҳолини “ҳокимият учун дуо қилиш”га чақирди

    Дунё | 1 июл, 09:55

    Сўнгги “Ўргимчак одам” режиссёри Redditʼдаги биргина пост сабаб машҳур саҳнани ўзгартиргани ҳақида сўзлаб берди

    Кино | 1 июл, 09:45

    Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қамоққа олинди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 09:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:29

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалнинг финали ва давом этиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

    Кино | 1 июл, 09:28

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:04

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.