Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, баҳорнинг биринчи ойи якунланиб бораётганига қарамай, ушбу ҳафта охирида ва кейинги ҳафта бошида Ўзбекистонда қор ёғиши мумкин.
Жумладан, 29−31 март кунлари Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, 30−31 март кунлари Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, 31 март куни Бухоро ва Навоий вилоятларида қор ёғиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам қор ёғади.
Ҳаво ҳарорати қор ёққан кунларда аксарият ҳудудларда кундузи 3−8° илиқ, кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача бўлади. Шунингдек, қордан олдин ёмғир ёғиши ҳам кутилмоқда.
Изоҳ (0)