Тошкент кўчаларини яна сув босди, дея хабар бермоқда «Uz24.uz» Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларига таяниб.
Гуруҳга жойланган суратларда Сергелидан «Абу Сахий» бозорига кетиш йўли, Қўйлиқдаги ер ости ўтиш йўли акс этган бўлиб, улар сув тошқини остида қолганини кўриш мумкин.
Аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 11 февралда тасдиқланган Тошкентда фавқулодда вазиятлар содир бўлганида ер ости ва ер усти сув оқимларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича концепцияда Тошкентнинг ирригация-дренаж хўжалиги тизими ишини мукаммаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар белгилангани хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг майида содир бўлган кучли ёмғир туфайли Тошкентнинг кўпчилик кўчалари сув остида қолган эди.
Изоҳ (0)