Тошкентдаги Zenith Electronics қўшма корхонаси Ўзбекистоннинг 150 та коллежини чет тилларни ўрганиш учун компьютерлаштирилган мультимедиали синфлар билан жиҳозлайди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Тегишли битимлар Олий ва ўрта таълим вазирлиги қошидаги Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази билан тузилди.
Барча компьютер синфлари шахсий компьютерлардан ташқари, бошқа зарур техника, жумладан мультимедиали проекторлар ва акустик тизимлар билан жиҳозланади. Компьютерларга хорижий тилларни ўрганиш учун «Лингофон хонаси» дастури ўрнатилади.
Изоҳ (0)