Коммунал хизматлар кўрсатувчи барча ташкилотлар одатдагидан фарқли равишда бу йил 1 апрелдан коммунал хизматлар учун тарифлар ошмаслигини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Ташкилотлар тарифлар қачон ошиши мумкинлигига ойдинлик киритмаган. Хабар берилишича, тегишли муассасалар тарифлардаги ўзгаришлар ҳақида улар киритилишидан 15 кун олдин маълум қилиши лозим. Жорий йилда ҳозирча бундай хабарлар ОАВда тарқалмади.
Коммунал хизматлар учун тарифлар сўнгги марта ўтган йилнинг октябрь ойида ошган эди. Қайд этилишича, кўп йиллардан буён коммунал хизматлар нархлари ҳар йили 1 апрель ва 1 октябрдан оширилган.
Изоҳ (0)