23 март куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 2 поғона юқорилаб, айни пайтда 63-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов эса, аксинча, ўтган ҳафта билан таққослаганда 11 поғонага ўз ўрнини пасайтирди. Ҳозирда Дўстов 110-ўринни эгаллаб турибди.
Дунё теннисчилари рейтингини ҳамон сербиялик Новак Жокович бошқармоқда.
Изоҳ (0)