4 февраль куни тўрт эгизакни дунёга келтирган тожикистонлик Гулшан Мажнуновага президент Эмомали Раҳмон томонидан уч хонали квартира берилди, дея хабар бермоқда «News.tj».
Пойтахт Душанбеда жойлашган, тўлиқ жиҳозланган хонадоннинг калити Мажнуновлар оиласига 7 март куни топширилган.
Хабарларга кўра, Гулшан Мажнунова ва унинг чақалоқлари квартира берилгунига қадар туғруқхонада қолган, чунки аввалги уйида болалар учун шароит бўлмаган.
Изоҳ (0)