АҚШ ва европалик иттифоқдошлар айни пайтда Россияни SWIFT тизимидан чиқариш имкониятини истисно қилди, дея хабар бермоқда «РБК» масаладан хабардор расмий шахсларга таяниб.
Уларнинг айтишича, Россиянинг SWIFT халқаро банк тизимидан ўчирилиши жуда катта «билвосита зарар»ни келтириб чиқаради. Стэнфорд университетининг молия профессори Дарелл Даффи сўзларига кўра, Россия банкларини тармоқдан узиб ташлаш мамлакат молиявий тизимини фалаж қилиб қўяди. «Бу барчага таъсир қилган бўларди», — деди у.
Россиянинг SWIFT’дан узиб қўйилиши масаласи 2014 йил ёзида кўтарилган эди. Ушбу имконият ҳақида февраль охирида Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон маълум қилди. У бу россияпараст кучларнинг Украина ҳудудида амалга ошираётган қилмишларига жавоб тарзида қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)