Яман президенти Абд Раббо Мансур Ҳодий ўзининг Аданадаги қароргоҳига қилинган ҳужумни давлатни тўнтаришга уриниш деб атади. Бу ҳақда республика раҳбари баёнотига таяниб, ТАСС хабар берди.
«Ҳукуматни қурол билан эгаллаб олишга уриниш собиқ режим тарафдорлари томонидан уюштирилди», — дейилади ҳужжатда.
19 март, пайшанба куни Адана яқинида Яман хавфсизлик кучлари ва исёнчи шиалар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди, натижада 13 киши ҳалок бўлди, яна 22 киши жароҳатланди.
Шунингдек, Аданадаги Яман президенти қароргоҳи жойлашган мажмуа ҳудудида ракета портлаган. Авиазарба чоғида ўз қароргоҳида бўлган Ҳодий хавфсиз жойга эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)