Россия, Қозоғистон ва Беларусь президентларининг Остонадаги учрашувида Украина мавзуси кўтарилади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.
«Ишончим комил, ҳа», — деди Песков Украина масаласи Остонада муҳокама қилиниш-қилинмаслиги тўғрисида берилган саволга жавобан.
«Шубҳасиз, давлатлар раҳбарлари ишларнинг ҳозирги вазияти, Минск келишувларининг амалга оширилиши юзасидан фикр алмашади. Бизнинг тутган ўрнимиз яхши маълум, ва ишончим комилки, Путин уни Остонада ўз ҳамкасбларига асослар билан тақдим этади», — дея қўшимча қилди Песков.
Изоҳ (0)