Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат пойтахтидаги халқаро китоб ярмаркасида ноқулай вазиятга тушиб қолди, деб ёзади «Корреспондент.net». Воқеа у турли мамлакатларнинг ёзувчилик ҳамжамиятлари билан сўзлашаётган вақтда рўй берди.
Давлат раҳбари Аргентина адабиёти тақдим этилган стендга яқинлашиб, ўз мамлакати номидан ярмаркада қатнашаётган кишилар билан саломлашди. Улардан бири билан мулоқот қилар экан, Мадуро «Лотин Америкаси халқи тарихи» китоби муаллифи Хорхе Абелардо Рамосни тилга олди ва ёзувчига салом айтиб қўйишни сўради.
Аргентиналик: «У 20 йил аввал ўлиб кетган», — дея жавоб қилгач, «Эй худойим», — дея хижолат бўлиб қолди Мадуро.
Изоҳ (0)