Тошкент шаҳрида давом этаётган теннис бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирнинг асосий тўр баҳсларида ярим финал иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Tashkent ITF Juniors турнирининг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилган Жўрабек Каримов чорак финалда Ўзбекистоннинг бошқа бир вакили Ҳумоюн Султоновни 6:2, 6:4 ҳисобида таслим этди. Жўрабекнинг финал остонасидаги рақиби россиялик Алексей Алешчев бўлади. Турнирда тўртинчи рақам остида ҳаракат қилаётган Алешчев 19 март куни ватандоши Тимур Рамзайтовдан 6:1, 6:4 ҳисобида устун келди.
Ярим финалга яна бир ўзбекистонлик Саидаъло Саидкаримов ҳам йўл олди. Турнирнинг саккизинчи тартиб рақамли теннисчиси бўлган Саидаъло иккинчи ракетка россиялик Павел Котовни 2:6, 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этди. Энди Саидкаримов финалга чиқиш учун учинчи ракетка ҳисобланаётган британиялик Алексис Кантерга қарши кортга тушади. Алексис чорак финалда ўзбекистонлик теннисчи Шаробиддин Абзаловни 6:4, 4:6, 6:4 ҳисобида таслим этди. Шаробиддин турнирда имтиёзли асосда иштирок этган эди.
Изоҳ (0)