Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети Исроилнинг Холон технология институти билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Шартнома доирасида ўзбекистонлик ёшлар Исроил олий таълим тизимининг юқори технологияларга йўналтирилган энг яхши моделларидан фойдаланиш имконига эга бўалди. Шунингдек, томонлар қўшма ўқув дастурлари устида ишлаб, Исроил ва Ўзбекистоннинг икки томонлама дипломларини беради.
Ҳозирда томонлар келишувнинг аниқ жиҳатларини муҳокама қилишга киришган. Келгуси ўқув йилида ўзбекистонлик талаба ва ўқитувчиларнинг илк гуруҳи Исроилга ташриф буюриши кутилмоқда.
Изоҳ (0)