Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз жамоаси мухлисларини ҳақорат қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Испаниядаги La Sexta телеканали орқали Роналду қай тариқа мухлисларга ҳақоратомуз гап айтгани кўрсатилган. «Леванте»га қарши кечган учрашувнинг иккинчи бўлимида мадридлик мухлислар футболчилар ўйинидан норозилик билдирганлар. Мана шундай ҳолатда португалиялик футболчи трибуналар томон қарата «fodanse» сўзини айтган.
Бу сўзнинг таржимаси юмшоқроқ қилиб айтганда «бор ўша ёққа», «йўқол» деган маънони билдиради.
Изоҳ (0)