«Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев Чемпионлар лигаси доирасида «Ал Айн»га қарши кечадиган ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Рақиб жуда кучли. Биз ўз майдонимизда ғалабага интиламиз. Мухлисларимиз қаршисида очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Баъзида гол уриш учун имкон бўлади ва гол ураман. Мураббийлар билан бу борада ишлаяпмиз.
Гол уриш учун омад ҳам керак. Мухлисларга стадионга келиб, бизни қўллаб туришларини сўрайман. Уларнинг стадиондан кўтаринки кайфиятда кетишлари учун бор кучимизни ишга соламиз», – деди Сергеев.
Изоҳ (0)