Жанубий Кореянинг Кожидо оролида очилган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи берилди. Бу ҳақда «Info.islom.uz»га таяниб «Qadriyat.uz» хабар берди.
Ушбу масжид Кожидо оролида меҳнат қилаётган минглаб ўзбекистонликлар ташаббуси билан бундан 1 ой олдин очилган. Унга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан Нуруллоҳ қори Исмоилов имом-хатиб этиб тайинланган.
Нуруллоҳ қори Исмоилов кўп йиллар давомида Тошкент олий ма’ҳадида дарс берган, пойтахтимизнинг жоме’ масжидларида имом-хатиб лавозимида ишлаган, кўплаб шогирдларни тарбиялаб, ҳофизи Қуръонлар етиштирган.
Изоҳ (0)