Донецк вилоятидаги Червоний Жовтень қишлоғи аҳолиси Reuters агентлигига 2014 йил 17 июлда йўловчи «Боинг»ини уриб туширган ракетани кўргани ҳақида гапириб берди, деб ёзади Meduza.
58 ёшли Пётр Федотов сўзларига кўра, «Боинг» ҳалокатга учраган чоғида у боғда бўлган. У гумбурлаш овозини эшитган, осмонга қараб, аввал ракетани, сўнгра ҳавода парчаланиб кетаётган самолётни кўрган.
Reuters таъкидлашича, Федотов камерага ракета украиналик ҳарбийлар томонидан назорат қилинган ҳудуддан учирилганини айтган, бироқ камера ўчирилгач, унинг айирмачилар ҳудудидан учирилганини тан олган. Унинг айтишича, қишлоқ хўжалик ишчилари унга Червоний Жовтень қишлоғидан бир ярим километр нарироқдаги экин майдонида зенит батареяси турганини кўрсатган.
Яна бир нечта маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам осмонда ракетани ва самолётнинг портлаганини кўрганини гапириб берди.
Изоҳ (0)