Қозонда «Адмирал» савдо марказидаги ёнғин оқибатларини бартараф қилиш муносабати билан фавқулодда вазият режими ўрнатилди, дея хабар бермоқда «Российская газета».
Савдо мажмуасидаги ёнғин 11 март куни содир бўлди, натижада 5 киши ҳалок бўлди. 55 нафар жабрланганлар тиббиёт ходимларига мурожаат қилган, уларнинг 16 нафари касалхоналарда ётибди. Уч кишининг аҳволи оғир.
Фожиа факти бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов доирасида савдо маркази ижарачиси бўлган фирма директори Гусейн Гаҳраманов ҳибсга олинди.
Айни пайтда воқеа жойида харобаларни тартибга солиш давом этмоқда.
Изоҳ (0)