Қрим парламенти Россий президенти Владимир Путинга, унинг Қрим федерал округидаги махсус вакили Олег Белавенсевга, Қрим раҳбари Сергей Аксёновга ва давлат кенгаши спикери Владимир Константиновга Қримнинг Россия таркибига қўшилишининг бир йиллиги муносабати билан республиканинг фахрий фуқароси мақомини бериш масаласини кўриб чиқади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Тегишли қарор Симферополда бўлиб ўтган Қрим давлат кенгашининг президиуми йиғилишида қабул қилинган.
Россия президенти ва вилоят раҳбарларига Қримнинг олий давлат мукофотини бериш ташаббуси республиканинг Жамоат палатасидан чиққан.
Изоҳ (0)