Борис Немцовни ўлдиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган Заур Дадаевнинг холаси унинг бошқа қариндошлари билан бир қаторда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида Россияга қарши суд ишини ютиб чиқди, дея хабар бермоқда Meduza. Страсбургдаги суд Россия ҳукуматига даъвогарларга 120 минг евро тўлаш мажбуриятини юклади.
Ҳужжатларга мувофиқ, 2001 йил 24 сентябрда Алхазурово қишлоғидаги махсус операциялар чоғида Заур Дадаевнинг холаси Лариса Дадаеванинг уйига қуролланган ҳарбийлар бостириб кириб, унинг эри Майрбек Шаванов ва унинг укаси Асламбек Шавановни олиб кетган. Дадаеванинг шикоятида айтилишича, шундан буён у на эрини ва на унинг укасини кўрган.
Заур Дадаев ва ҳибсга олиш чоғида ҳалок бўлган Беслан Шаванов Лариса Дадаеванинг жиянларидир.
Изоҳ (0)