Қозоннинг «Адмирал» савдо маркази харобаларидан 11 нафар қурбонлар жасадлари топилди, дея хабар бермоқда «Ведомости». Қутқарувчилар жума куни бино фасади плиталарини қулатишни якунламоқчи.
Савдо мажмуасидаги ёнғин 11 март куни содир бўлди. 55 нафар жабрланганлар тиббиёт ходимларига мурожаат қилган, уларнинг 16 нафари касалхоналарда ётибди. Уч кишининг аҳволи оғир.
Фожиа факти бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов доирасида савдо маркази ижарачиси бўлган фирма директори Гусейн Гаҳраманов ҳибсга олинди.
Айни пайтда воқеа жойида харобаларни тартибга солиш давом этмоқда.
Изоҳ (0)