АҚШ президенти Барак Обама SMS юбормайди, Twitter ижтимоий тармоғида камдан-кам ҳолатларда ўзи хабар ёзади ҳамда овоз ёзиб олиш мосламаларига эга смартфонлардан фойдаланмайди. Бу ҳақда у ABC каналидаги Jimmy Kimmel Live ҳазил шоуси эфирида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Мен SMS-хабарлар ёзмайман. Мен электрон хатлар юбораман. Мен ҳалигача Blackberry ишлатаман», — деди Обама.
Америка президенти сўзларига кўра, у хавфсизлик юзасидан ички овоз ёзиб олиш мосламаларига эга смартфонлардан фойдалана олмайди. Шу сабабли унда «урф бўлган қурилмаларнинг кўпи» йўқ.
Шунингдек, Барак Обама телебошловчига АҚШ собиқ бош котиби Ҳиллари Клинтоннинг янги электрон манзилини беришдан бош тортди. «У буни исташи амри маҳол», — дея изоҳлади буни Обама.
Изоҳ (0)