Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2015 йил 5 мартдаги 60-сонли буйруғига асосан «Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар – 2015» кўрик-танлови бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Кўрик-танловда қатнашиш учун талабномалар 2015 йилнинг 1 апрелидан 10 апрелига қадар «Tanlov.uzedu.uz» сайти орқали қабул қилинади ва рўйхатга олинади. Талабномаларни сайтга киритиш учун «Xt.uzedu.uz» тизими орқали аутентификациядан ўтиш лозим.
Кўрик-танлов қуйидаги 4 та номинация бўйича ўтказилади:
- 1-номинация – энг яхши таълим муассасаси веб-сайти. Умумий ўрта таълим, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг веб-сайтлари ўртасида;
- 2-номинация – энг яхши ўқитувчи веб-сайти. Умумий ўрта таълим, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўқитувчиларининг веб-сайтлари ўртасида;
- 3-номинация – энг яхши ўқувчи веб-сайти. Умумий ўрта таълим, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчиларининг веб-сайтлари ўртасида;
- 4-номинация – халқ таълими тизимидаги энг яхши ташкилот (муассаса) веб-сайти. Халқ таълими тизимидаги бошқарув органлари (вилоят халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари) ва улар тасарруфидаги ташкилотлар («Баркамол авлод» марказлари, Ахборот ресурс марказлари), педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари, давлат педагогика институтлари ва республика ташкилотларининг веб-сайтлари ўртасида.
Изоҳ (0)