Буюк аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафот этди, дея хабар бермоқда «Islom.uz».
«Эвазсиз йўқотишга учраган бутун ўзбек халқи, Мовароуннаҳр мусулмонлари Исломнинг забардаст олими шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафоти муносабати билан чуқур қайғуга чўмди», — дейилади хабарда.
Жаноза намози 2015 йил 11 март, чоршанба куни, Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жомеъ масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади.
Изоҳ (0)