Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
«Бутун ҳаётини Муқаддас Қуръон ва Пайғамбар (с.а.в.) Суннасини ўрганишга сарфлаган буюк шахс оламдан ўтди. У ўзининг бебаҳо билимларини бутун дунёдаги ўқувчиларига берди», — деб ёзди у.
Қодиров отаси Аҳмад Ҳожи Қодиров шайхнинг яқин дўсти бўлгани, шайх имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида отасига дарс берганини айтиб ўтди.
«Чеченистондаги барча масжид ва аҳоли пунктларида шайх хотирасига дуолар ўқилмоқда. Мен Грознийдаги кўчалардан бирини унинг номи билан атамоқчиман», — дея ўз хабарига якун ясади Қодиров.
Изоҳ (0)