Мамлакатнинг туристик жозибасини ошириш ҳамда республика йўл ва сайёҳлик инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси «Йўл ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» қарор қабул қилди, деб ёзади «Ўзбектуризм» МК расмий сайти.
Ҳужжатда республиканинг 125 та автомобилни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ҳамда 27 та маданий мерос объектлари ва маданий-кўнгилочар муассасалар ҳудудларидаги санитар-гигиеник пунктларда қурилиш ва реконструкция ишлари олиб бориш белгиланган.
Шу муносабат билан «Ўзбектуризм» МК ва Ўзбекистон Республикасининг Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига бир ой муддатда шаҳарсозлик қоида ва меъёрларига мувофиқ равишда замонавий санитар-гигиеник иншоотларнинг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш юклатилди.
Изоҳ (0)