Туркиянинг Маниса вилоятида полиция икки кишини қўлга олиб, тинтув вақтида уларнинг ёнида 1 миллион долларлик купюра топди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Қалбаки пул ясовчиларни топиш бўйича операция ўтказган полиция автомобиллардан бирида сохта АҚШ долларларининг катта партияси олиб ўтилиши ҳақида хабар топгач, ҳибсга олиш операциясини бошлади. Бироқ тинтув вақтида сохта пуллар топилмаган, аксинча, жилдлардан бирида ҳақиқийлик сертификатига эга миллион долларлик купюра топилган.
Банкнота мусодара қилинган, у Туркия Марказий банкига топширилгани тахмин қилинмоқда. Гумонланувчилар уни қаердан олиб қаерга кетаётганини тушунтириб бера олмаган. Купюра контрабанда йўли билан Истанбулдаги шахсий коллексионерлардан бири учун олиб кетилаётгани тахмин қилинган.
Маълумот учун, миллион долларлик купюра АҚШда 1988 йилда чиқарилган бўлиб, расмий пул бирлиги сифатида қабул қилинмаган бўлса-да, катта қийматга эга. Коллексионерлар бундай ноёб банкноталар учун юз минглаб доллар тўлашга тайёр.
Изоҳ (0)