9 март, душанба куни Аргентинада иккита вертолёт бир-бирига тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда «Газета.ru». Натижада камида 10 киши ҳалок бўлди.
Фожиа мамлакатнинг шимолий қисмида жойлашган Ла-Риоха провинциясидаги Вилла Кастелли шаҳрида содир бўлди. Вертолётлар ҳужжатли фильмни суратга олиш жараёнида тўқнашиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким тирик қолмаган, вертолёт бортида бўлган 10 кишининг барчаси ҳалок бўлган.