АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жен Псаки Қримнинг Россияга қўшилиши ҳақидаги ҳужжатли фильмни Россиянинг Украинадаги воқеалар талқинига «ёлғондакам ёндашуви»нинг бир қисми деб атади. Бу ҳақда Meduza хабар берди. 9 март куни «Россия-1» телеканалида ушбу фильмдан парча кўрсатилган эди.
Псаки сўзларига кўра, Россия дастлаб Қримни қўшиб олиш истагида бўлгани ҳақидаги айбловларни рад этган, бироқ фильмда айтилишича, Россия президенти Владимир Путин Қримни «қайтариш» бўйича ишларни бошлашга 2014 йил февраль ойи охирида буйруқ берган.
Псаки таъкидлашича, унинг ўзи «Қрим. Ватанга йўл» фильмини кўрганича йўқ, унинг фикрлари фильм ҳақидаги хабарларга асосланган.
Изоҳ (0)