Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Мехгалая штатида қуролланган жангарилар ҳужуми оқибатида тўрт нафар полициячи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Полиция отрядига ҳужумни тақиқланган «Гаро миллий озодлик армияси» гуруҳининг 30 нафар жангариси уюштиргани тахмин қилинмоқда. Отишма вақтида тўрт нафар полициячи ҳалок бўлиб, камида икки нафари жароҳат олган.
Жангарилар Гаро жанубий тоғларидаги ўрмонларда қамал уюштирган. Аввалроқ Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучлари полициячиларни вертолйтоларда эвакуация қилган. Ҳодиса ҳудудида қидирув ишлари бошланган.
Изоҳ (0)