Индонезиянинг Жокьякарта шаҳрида яшовчи аёл уйини сотувга қўйди ва потенциал харидорларга ўзига уйланишни таклиф қилди, дея хабар бермоқда Коmpas нашри.
40 ёшли Вина Ли маҳаллий сайтга жойлаган эълонида уйни 990 минг рупий (тахминан 76,5 минг доллар)га сотмоқчи эканлигини ёзган. «Аср таклифи! Уйни сотиб олинг — шунда уй соҳибасига уйланишингиз мумкин», — дейилади эълонда.
Вина Лининг ўзи нашрга маълум қилишича, у 2000 йилда эридан бева қолган. Узоқ вақт давомида ўзига муносиб умр йўлдоши бўла оладиган эркакни тополмагач, уйни сотиш пайтида риелтор унга эълонга никоҳ ҳақидаги таклифни ҳам қўшимча қилишни маслаҳат беради.
«Мақсадим — уйни сотиш. Лекин шу билан бирга, масъулиятли ва етук эркак топилиб қолса, балки унга турмушга ҳам чиқарман», — деди уй эгаси.
Изоҳ (0)